Natija (40)

Микротўлқин печларининг таъмирлаш хизматлари

FixingList.com портали микротўлқин печларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишончли мутахассислар билан боғланиш маълумотларини тақдим этади.Қандайдир маиший техника, шу жумладан ҳар қандай тур ва моделдаги микротўлқин печини тузатиш зарурати билан тўқнаш келиб — хавотирланиш ёки аксинча кимдир сизнинг талабномангизга лаббай деб жавоб беришини кутиб ўтириш шарт эмас. Шунчаки ўз смартфонингизга FixingList иловасини юклаб олинг, шу ерда ва ҳозирнинг ўзида устага қўнғироқ қилинг ва сизнинг микротўлқин печингиз яна худди янгидек ишлай бошлайди.

Бизнинг каталогимиздан тажрибали мутахассислар микротўлқин печларини ташхис қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни тақдим этишади, шу жумладан:

  • магнетрон ёки таъминот блокини таъмирлаш ёки алмаштириш;
  • бошқарув модули (электрон плата, контроллёр) созлигини тиклаш;
  • тўлқин қувури носозликларини бартараф қилиш;
  • ёриқларни бартараф қилиш ва слюдяли пластиналар ва бошқа деталларни алмаштириш;
  • ишдан чиққан ликопча узатма двигателини тузатиш.

FixingList.com базасидан  малакали усталар томонидан Samsung, LG, Panasonic, Daewoo ва бошқа ишлаб чиқарувчилар микротўлқин печларининг сервис профилактика ишлари ва сифатли таъмирлаши бажарилади.

Бундан  ташқари, профессионал усталар микротўлқин печи электр схемасининг юқори вольтли элементлари: трансформатор ўрами, сақлагичи, юқори вольтли конденсатори, ҳимоявий  фьюз-диодининг эҳтимолий носозликларининг таъмири билан шуғулланишади. Шунингдек  маиший микротўлқин приборларда баъзан тугмача ёки сенсор панели, таймер, ҳимоявий ўчиргичлар, ҳимоя релеси, гриль қиздириш  деталлари (ТЭН, лампа), конвектор, буғ генератори, эшикчалар, корпус ишдан чиқиши мумкин.

Агар сизнинг микротўлқин печингиз иситмаса, ёқилмаса, тутун чиқарса, учқунласа, ёндан ёритиши ишламаса,  агар носозликлар сабабларини аниқлаш, унинг  механик, электрик, электрон элементларини тузатиш, зарур эҳтиёт қисмларини алмаштириш талаб қилинса — мустақил равишда уни тузатиш билан шуғулланмаган маъқул, бу хавфли.

ФиксингЛист каталогидан микротўлқин печлари ва бошқа электр маиший техникани таъмирлаш бўйича усталар  жойига бориш ва кафолат билан, ҳар бир мижозга ҳалол сервис ва қулай вақтда шахсий ёндошувни таклиф этишади.

Smartfoningizga bizning bepul ilovani yuklab oling!