Viloyat
Buyurtma qoldirish

Televizorlar

Телевизорларни таъмирлаш хизматлари

FixingList.com сервиси барча модель ва турлардаги  телевизорларни таъмирлаш бўйича профессионал усталарнинг кенг танловини таклиф этади. Бизнинг каталогимиздан телеуста тасвир, экран, товуш, масофавий бошқариш пульти билан боғлиқ бузилишларни бартараф қилишга ёрдам беради.

«Ҳеч нарса бўлмайди — на кино, на театр, на китоблар, на газеталар. Фақат бошдан оёқ телевидение»,- дер эди машҳур фильмнинг қаҳрамони. Телевизор ҳозирда ҳар бир уйда мавжуд ва унинг бузилиши замонавий одамнинг турмуш сифатига таъсир ўтказади.

FixingList.com сайтида телефонлари бўлган усталар таъмирлайдиган, кенг тарқалган ТВ-носозликлар:

  • телевизор ёқилмайди, беихтиёр ўчиб қолади;
  • тасвирнинг йўқлиги ёки ноаниқлиги;
  • овоз қурилмасининг рад қилиши;
  • алдамчи рангларнинг узатилиши;
  • портлар ишлаётгани йўқ.

Рақамли телевизорларда кўпинча матрица, дисплей, таъминот блоки, ресиверни таъмирлаш ёки алмаштириш талаб қилинади.

Ўз телевизорингизни замонавий технологиялар ва янги телевизион ускунанинг ўзига хос хусусиятларини яхши биладиган профессионалга ишониб топширинг. Бундай уста кинескоп, плазма, LED суюқ крисстал, LCD панелли ҳар қандай турдаги экран бўлган телевизорни таъмирдан чиқариб беради. Samsung, Sony, Panasonic, Hitachi, Toshiba, LG, Sharp каби ҳар қандай маркадаги телевизорни тузатиб беради. ФиксингЛист рўйхатида ҳар қандай моделдаги телевизор ва экран диагоналларини таъмирлаш бўйича тажрибали уста топилади, у ўзига мос ва тез ечимларни тақдим этади.

FixingList.com мобиль иловаси орқали ўзингизга яқин сервис марказининг телефонини топган ҳолда, у ерга телевизорингизни олиб келишингиз мумкин. Мутахассислар бепул ташхисни ўтказишади, бузилишнинг сабабини аниқлашади, таъмирлашнинг  аниқ муддатларини белгилашади. Хизматларнинг нархига бузилишнинг мураккаблиги, ўрнатиш зарурати бўлганда фойдаланилган деталларнинг баҳоси ва ишлаб чиқарувчиси таъсир ўтказади.

Агар сизнинг олиб келишга вақтингиз бўлмаса ёки телевизорни шошилинч таъмирлаш зарур бўлса, FixingList.com портали орқали шунчаки уста билан боғланинг ва уйга келиш, қулай муддатлар, кафолатлар ва тўлов шакли ҳақида келишиб оласиз. Натижада телевизор эгаси унчалик қиммат бўлмаган, аммо сифатли бажарилган таъмирлаш ишлари ва хизмат кўрсатишдан рози бўлиб қолади.